Juma, 03.05.2024, 04:34Бош сахифа | Регистрация | Кириш

Меню сайта

Vaqt

Bo'limlar

Kirish

So'rovnoma

O'shning qaysi hududida turasiz?
[ Natija · Tarix ]
Javoblar: 7045

Статистика

Яндекс цитирования


Каталог статей
Бош сахифа » Статьи » Admindan maqola

Ўшда Наврўз байрами нишонланди
   Ўшдаги З.М. Бобур номли Ўзбек миллий драм театрида Наврўзга бағишланган байрам концерти бўлиб ўтди. 
Бу концертга мени яқин танишим хушовоз хонанда Илхом Ахмад чақириб колди. Анчадан бери мадании хордиқ чиқармаганимдан. ўзимни театр ичида худди сехрли дунёга тушиб қолгандай хис қилдим. 
Янгидан таъмирдан чиқарилган театримиз аввалгидан қўра яхши тус олган. Чироқлари кўп, ранг-баранг сахна жуда чиройли ишланган.
Янгиликларда Япониядан жуда кучли овоз ускуналари келтирилганини ўқиган эдим, сахнада улар кўринмади. Дўстим уларни яқин орада қўйилишини айтди. 









Сахнада концертни бошланиши кутиб ўтирар эканмиз, хаёлан аввалги бўлган концертлар эсимга тушди. Хаа, вақтлар бўлганди... Лекин бу бошқа мавзу, ўзимизни Наврўзга аталган контцерт мавзусига қайтайлик. 
Анча кутгандан кейин созандалар чиқиш қилди. Жуда зўр мусиқа бошланди. (концертни ўз мобил телефонимга тасвирга олиб қўйгандим, сифати чатоқ. Тушунасизлар деган ниятда)


  Кейин элга севимли бўлган Шухрат акамиз хар доимгидай ўз репертуарида чиқиб келди, унга Мухаммаджон ака қўшилди, иккаласи концертни кўтаринки кайфиятда олиб бордилар. 

  Улар навбатни биринчи бўлиб Хамидилло Хамидов Хамдамовга беришди. У киши чиқиб қўшиғини бошламай, ичи ёниб турган мухлислар ўрнидан туриб ўйнай бошлади. Хамидилло акам уч-тўрт қўшиқни айтганидан кейин Шухрат акам чиқиб даврани чўғини ковлаб исита бошлади. Ўтирганлар орасидан бир мухлисни қўшиқ айтиб беринг деб, сўраганди, у опам туғма талантли бўлиб чиқди. Бунга қараб туролмаган Шухрат акамиз рақсга туша бошлади. Ҳамма карсак чалиб яна-яна деб сўрамоқчи бўлиб турган пайтда Шухрат акамизнинг ўзлари кўшиқ айта бошлади. Бу акамизни зўр қизиқчи десак, у қўшиқ айтишни ҳам қалпоқ қилар экан! Хуллас, мана видео. Ўзингиз бахо беринг, яна бир бор видеонинг сифати учун узр сўрайман



Шундай қилиб сахнага Бобурмирзо чиқиб келди. Бобурмирзони қўшиқлари зўрда. Эшитиб мазза қиласан киши. Айниқса шўх қўшиқлари ҳам одамни жойида ўтказмайди. мана икки қўшиғи:



Бобурмирзони кузатганимиздан кейин театрнинг жодкорларидан тузилган "Хандонписта" гурухи чиқди. Оз вақтли кўринишда жуда катта мавзуларни қўзғаб ўтган "Хандонписта"ни кўрганлар, унинг мағзини чақиб улгуришди! Сизга ҳам илиндим азиз ўкувчи. Кўринг:



Ичак узди кулгидан бўшаганимизда сахнага жудаям жозибадор, латофатли бир қизни чақиришди. У қиз: "Ўргилай ёндирса ҳам, куйдирса ҳам", "Бизда шанс бор"(қўшиқ туркий тилларни бирида ижро этилди), "Мен бу дунёга спецмиссия билан келганман"(буни хазил тоифасида, мен тушинган маънони ёздим) қўшиқларини айтиб берди. Қўшиқлари жуда ёқди менга, ўйлайманки у қизнинг каа-атта юлдуз бўлишга 100% мумкинчилиги бор. Овози ёқимли, ўзи сулув, қўшиқлари маъноли. Жуда қизиқтирдимми? Сиз ҳам кўринг азиз мухлис (видеони сифати паст):





Ҳўп, Одинахон Аббосованинг ижодларига ривож, омадлар тилаб қоламиз! Бу хонанданинг қўшиқларидан сўнг Шухрат ака сахнага мен кутган инсон, дўстим Илхом Ахмадни таклиф қилди. Илхом Ахмад энг қўшиқларидан бирини айтиб берди-да, - Азизлар, сизларни билмайману, мен сизларни шахсан, жудаям соғинганман, -деб, соғинг хақидаги янги қўшиғини куйлай бошлади. Кўрамиз:



У кишинг шу қўшиқларидан сўнг куйланган қўшиқлари бизнинг сахифада бўлгани учун, энг қизиқ еридан қисқа лавха қўйдим:


Илхом Ахмад - Хижоб рўмол (клипини кўриш)

Илхом Ахмадга хам юксак омадлар тилаб қоламиз! Энг кўнгилни тўлқинлантирувчи вақт Илхом Ахмаддан сўнг бўлди. Шухрат акамиз оналар хақида шундай сўзлар айтдики камерам хам ёза олмай қолди. Ха афсуски бу камера ортида қолиб кетди. Сахнага мен учун кутилмаган инсон, Зиё акамиз чиқди. Ўзининг яхши қўшиқларидан куйлаб берди. Озгина лавха:



Шундай қилиб концерт охирлай бошлади. Концертда иштирок этган барча хонандалар ижросидаги икки: Ватан - хақидаги патриотик қўшиқлари билан жудаям тез кунларда тайёрланган концерт жараёни тугади.
Мен ва шу концертга кирганлар бу яхши ишдан кўп хурсанд бўлдик. Театр ижодкорларига катта рахмат айтиб коламан.

Хамммангизни Наврўз билан яна бир бор табриклаб, Музаффар.



Источник: http://osh.moy.su/publ/wshda_navrwz_bajrami_nishonlandi/1-1-0-1
Категория: Admindan maqola | Добавил: Delphi_n (21.03.2012) | Автор: Admin W
Просмотров: 2747 | Теги: blog | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
MuzaffaROsh © 2024 |